Нижний Новгородда ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши мумкин

Дата: 15:14, 25-01-2019.

Тошкент. 25январ. ЎзТАГ – Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва маданияти маркази очилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир таклиф Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сироджиддиновнинг Нижний Новгород Давлат Лингвистика университети ректор Борис Жигалов, ОТМ касб-ҳунарга йўналтириш маркази раҳбари, сиёсий фанлар номзоди Светлана Колобовалардан иборат делегацияси билан учрашуви доирасида очиқланди.

Қайд этилишича, икки олий ўқув юртлари ўртасида 2018 йил 18-19 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия таълим форум чоғида имзоланган ҳамкорлик шартномаси амал қилмоқда.

Ташриф чоғида ректор Ш. Сирожиддинов келаётган ўқув йилида туризм, таржима, халқ дипломатияси ва социология бўйича магистратура ва бакалавриатни ташкил этиш таклифини киритди. Шунингдек, ННДЛУ аспирантурасида ўқитиш учун имкониятлар яратиш масаласи ҳам ижобий ҳал қилинди.

 

Сурат манбаи: https://news.day.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: