Ўнкегелли спорт боулинги бўйича XII Ўзбекистон Кубоги бошланмоқда

Дата: 13:28, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – 21-23 августда тошкентдаги “The Bowler” клубида ўнкегелли спорт боулинги бўйича XII Ўзбекистон Кубоги бошланади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги ғолиблари мамлакат шарафини Вроцлавдаги Жаҳон кубоги – “QubicaAMF” мусобақаларида ҳимоя қилиш ҳуқуқини оладилар. Турнирга жами 30 спортчи жалб қилинган, уларнинг кўпчилиги Тошкентдан”, - деб таъкидлашди мамлакат Кегел спорти федерациясида.

Регламентга кўра, мусобақанинг барча иштирокчилари 16 геймдан иборат тоифа босқичида қатнашадилар. Умумий очколар бўйича эркаклар орасида 14 ва аёллар ўртасида 4 боулер танлаб олинади. Кейинги босқичда юқоридаги спортчилар яна 8 гейм ўтказадилар. Кейин 24 гейм якунлари бўйича яримфиналга эркаклар орасида 4 киши ва финалга аёллардан 2 киши чиқади. Очколар тенг бўлиб қолса ўйинчилар roll-off тартибида ўйнайдилар. Шу куни эркаклар ва аёллар ўртасида яримфинал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади. Турнирнинг финал босқичи рақиблардан бирининг ғалабасигача ўйналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: