ННТ қўллаб қувватлаш жамғармаси ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларга 2 млрд сўмдан зиёд ажратади

Дата: 19:36, 25-07-2016.

Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Яқин бир неча ой ичида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси жамоатчилик ташкилотлари ва ОАВнинг лойиҳаларини қўллаб қувватлашга 2 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2008-2016 йилларда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб қувватлаш ва амалга ошириш мақсадларида давлат бюджетидан 58 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Юқоридаги маблағлар ҳисобига ҳар йили 250 ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фақат жорий йилнинг ўзида давлат маолиявий кўмагида 100 лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда”, - деб таъкидлади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нурия Айтжанова.

Маблағлар бевосита фуқаролик жамияти институтларига уларнинг аризалари асосида билвосита берилади.

Маълумот ўрнида, кейинги 5 йилда жамғарма томонидан ташкил этилаётган давлат грантларини олиш бўйича конкурсларда 3,5 минг атрофида ННТ қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: