Номи маълум қилинмаган ўзбек туристик оператори сайёҳларни космодромларга олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритди

Дата: 16:46, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Номи маълум қилинмаган ўзбек туристик оператори сайёҳларни Роскосмос корпорациясига қарашли космодромларга олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лента.ru хабарига кўра, саёҳатчиларни космодромларга олиб бориш ҳуқуқи бир неча ўнлаб операторларга берилган. Улар орасида Россиядан 26 компания, Қозоғистондан 7 компания ва 1 Ўзбекистон ширкати бор.

“Туристик йўналишни янада тартибга соладиган махсус тизим ишлаб чиқилади”, - деди Ленте.ruга Роскосмоснинг расмий вакили Игорь Буренков.

Янгилик билан ўртоқлашиш: