Норвегия полицияси VimpelComнинг собиқ раҳбарига нисбатан Ўзбекистондаги операциялар бўйича коррупция ҳақидаги терговни ёпди

Дата: 15:38, 02-11-2017.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Норвегия полицияси VimpelComнинг (ҳозирда – Veon) собиқ раҳбари Жо Лундерга нисбатан Ўзбекистондаги операциялар бўйича коррупция ҳақидаги терговни ёпди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Reutersга асосланган ҳолда.

Полиция маълумотларига кўра, собиқ юқори лавозимли менежер энди гумондор эмас.

Ўзининг айбсизлиги эътироф этган Жо Лундер 2015 йилда полиция томонидан VimpelComнинг Ўзбекистондаги операциялар доирасида бир оз вақтга ҳибсга олинган ва ўшандан бери унга нисбатан тергов олиб борилаётган эди.

Лундер ушланганидан кейин магнат Жон Фредриксеннинг юк ташиш, нефть хизматлари, балиқчилик ва бошқа активларини назорат қилувчи Fredriksen Group компанияси директори лавозимидан бўшаган эди.

“Иш ёпилди”, - дейилади полиция баёнотида.

Лундер тергов уни синдирганлигини айтди. “Бўшлиқ қолди... Мен 30 йилдан буён ўзимга ном яратаётган эдим, аммо ҳозир ҳаммаси ёниб кул бўлди”, - деди у матбуот анжуманида.

VimpelCom собиқ директорининг адвокати Лундер полиция етказган зарари учун даъво очиш ниятидалигини маълум қилди. “Мен гумонланувчи Лундер каби катта кўламдаги иқтисодий зарар кўрган бирон бир молия жинояти терговининг мисолини билмайман. Биз ҳали ҳам зарар ҳажмини ҳисоблаб чиқмадик, аммо у жуда катта”, - деди унинг адвокати Като Шиетц бўлажак даъво ҳақида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилда АҚШ ва Голландия ҳукумати Ўзбекистон телекоммуникация бозорида коррупция ҳақидаги маълумотларни текширишни бошлаган эди. РБКнинг ёзишича, МТС, VimpelСom и TeliaSonera “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қариндоши бўлган маҳаллий амалдор”га - Гулнора Каримовага пора берган.

АҚШ Адлия вазирлиги 2006 йилнинг январ ойидан 2011 йил сентябрига қадар VimpelCom ва ўзбек тузилмалари ўртасида $133,5 млн миқдорида етти шубҳали битимлар ҳақидаги маълумотни топди.

Лундер 2015-йилда коррупцияга алоқаси йўқлигини баён қилди. “Мен билган нарсаларим ҳақида ҳукуматга (Норвегия) ҳаммасини айтдим”, - деб таъкидлади у.

Кейинги йил февралида VimpelCom пора бериш фактини тан олди ва Голландия ва АҚШ прокуратуралари билан келишувга келди. УНга мувофиқ VimpelCom $795 млн товон пули тўлаб берди.

2015 йил августда Гулнора Каримова ўзлаштириш, товламачилик, давлат маблағларини ўзлаштиришда ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш айбдор деб топилди ва беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ Ўзбекистон Бош прокуратураси буни фақатгина 2017 июлида эълон қилди.

VimpelCom компанияси шу йилнинг март ойида ўз номини VEONга ўзгартирди. VimpelCom уяли алоқа оператори ("Билайн " бренди) унга тегишли.

Янгилик билан ўртоқлашиш: