“Новости Узбекистана” интернет-нашрининг муаллифларидан бири валюта “қора бозори”ни ишсиш қолдиришни таклиф қилди

Дата: 10:44, 16-02-2015.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ - “Новости Узбекистана” интернет-нашрининг муаллифларидан бири – Чўлпон Хаматов валюта “қора бозори”ни ишсиш қолдиришни таклиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) газета сайтига асосланган ҳолда.

“Кейинги пайтда ушбу бозорда содир бўлаётган воқеаларни сўмимизнинг қадрини туширишдан бошқа нарса дейиш қийин. Қисқа муддат ичида курс кескин ошди, ва масалан, “Аския” бозорида 12 феврал куни бир долларни 3,88 минг сўмдан сотиб олиб, 3,995 минг сўмдан сотишмоқда, яъни $100 деярли 400 минг сўмга тушяпти. Бу бугунгача қайд этилган энг юқори кўрсаткич, лекин бу кўрсаткич янада ошиши мумкин”, - деб ёзади Ч.Хаматов.

Сўмнинг қадри тушиб кетиши ҳақида гапира туриб, газета муаллифи “ушбу ҳолатда бизни бу нарса нега содир бўлди” деган савол қизиқтиради, деб ёзади. “Бунинг сабабларидан бири маълум – россия рубли курсининг долларга нисбатан тушиб кетишидир. Бу ерда бир қараганда тўппа-тўғри боғлиқлиқ йўқ бўлсада, бевосита боғлиқлик мавжуд. Россиядаги турли муаммолар туфайли ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари томонидан ватанларига жўнатилаётган пул ўтказмалари қисқарди. Россия манбаларига кўра, ўзбекистонликлар уйларига йилига $10 млрддан ошиқ маблағ жўнатган бўлсалар, ҳозир бу рақам кескин қисқарди. Шунингдек, РФда ишлаётган ватандошларимиз сони ҳам қисқарди (70%)”, - деб жавоб беради Ч.Хаматов.

Унинг сўзларига кўра, замонавий валюта бозорини қуриш бир куннинг иши эмас. “Агар эртага валюта пунктлари очилиб, бу ерда доллар ва рубллар, евро ва тенгелар эркин алмаштириладиган бўлса, валюта сотувчилар мавжуд нақд валюталарни яна сотиб олиб, кишилар яна уларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Чунки бу ҳол олдин ҳам бир неча марта содир бўлган!” – деб уқтиради газета муаллифи.

Аммо Ч.Хаматов ушбу муаммони аллақачон ҳал қилган қўшнилар тажрибаси биз ҳам бу ишнинг уддасидан чиқишимизни кўрсатишига ишонади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: