“Новза” метросидаги чорраҳа 1 мартгача ёпилди

Дата: 17:43, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокимияти Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасини 1 мартгача транспорт ҳаракати учун ёпиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу қарор Муқимий ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан чиқарилди. Ушбу чорраҳада тиқилинчлар юзага келмаслиги учун шаҳарнинг бошқа йўлларидан фойдаланиш тавсия қилинади”, - деб таъкидлашди “Тошшахартрансхизмат” компаниясида.

Эслатиб ўтамизки, Чилонзлор туманидаги янги йўл ўтказгич қурилишини жорий йилнинг 21 мартига қадар якунлаш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: