Ноябр бошида Қирғизистон Қозоғистон ва Туркманистондан электроэнергия импорт қилишни бошлайди

Дата: 16:52, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Ноябр бошида Қирғизистон Қозоғистон ва Туркманистондан электроэнергия импорт қилишни бошлайди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири Кубаничбек Турдубаевнинг пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманидаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Қирғизистон ноябр бошида электроэнергия импорт қилишни бошлайди. Умид қиламизки, ушбу чора электроэнергия камчиллигининг бир қисмини қоплайди ва биз электр токини вақтинчалик ўчириш амалиётидан вос кечамиз ҳамда аҳолини қиш вақтида узлуксиз электроэнергия билан таъминлаймиз”, - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, импорт қилинаётган электроэнергиянинг баҳоси яқин кунларда аниқланади.

“Ҳозирда Қирғизистон электроэнергия импортига доир тегишли хужжатларни тайёрламоқда. Импорт қилинадиган электр қувватининг умумий ҳажми 1 млрд кВт/соатни ташкил қилади. Бунга доир келишувлар мавжуд, шартномалар имзоланишга тайёрланмоқда”,- деб хабар қилди вазир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: