Ноябр бошида ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон Москвада яккахон концерт беради

Дата: 17:34, 06-03-2015.

Тошкент. 6 марта. ЎзТАГ – Ноябр бошида ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон Москвада яккахон концерт беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“7 ноябрда Москва Халқаро Мусиқа уйида Севара рус тилидаги кўпчиликка манзур бўлган “Ўта оддий” ва “Мактублар” номли рус тилидаги альбомларидаги композиция, таниқли хитлари, шунингдек, миллий ўзбек асбоблари жўрлигидаги world music бўлимини ҳам тақдим этади”, - дейилади хонанданинг расмий сайтидаги маълумотда.

Бугун Севара ижодини юқори вокал маданияти ва ажойиб оҳанглар овоз жўрлигида ижро этилган этник мусиқа таъсиридаги дилтортар поп-мусиқа деб характерлаш мумкин.

Севара чуқур хассос овозга эга бўлган камдан-кам хонандалардан биридир. Унинг ижросида ҳам шарқона оҳанглар, ҳам французларнинг шансони, ҳам сифатли поп мусиқаси йўналишидаги қўшиқлар баравар гўзал жаранглайди. Яқин-яқинга қадар хонанда Россияда фақат шинавандаларига маълум эди. Аммо этник мусиқа ихлосмандлари уни анчадан бери биладилар. Кейинги йил ичида Тошкент давлат консерваториясининг опера ижроси бўлими битирувчиси таниқли инглиз мусиқачиси Питер Гэбриэл билан бирга ишлашга улгурди ва бир неча йил Марказий Европа ва Осиёда тўхтовсиз гастролда бўлди. Бу орада BBC World Music Award мукофоти доирасида Осиёнинг Энг зўр хонандаси («Best Asian Artist») номини ҳам олишга улгурди.

Унинг учун мусиқа – кишиларни уловчи бир риштадир. Унинг ижросидаги қўшиқлар олам гўзаллигини намоён қилади, концерт залида туриб олисларга саёҳат қилишга имкон беради ва ҳар бир нотада ҳаёт ҳақида нимадир янги нарсани билиб олишга ёрдамлашади”, - дейилади маълумотда.

Севара “Голос”, “Вышка”, “Точь-в-точь”, “Танцы со звездами” лойиҳаларида ҳам иштирок этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: