Ноябр охирида Тошкентда агрокўргазма бўлиб ўтади

Дата: 16:58, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 25-27 ноябрда тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да “UzAgroExpo-2015” 11-халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

IEG Uzbekistan компаниясидан маълум қилишларича, кўргазма аграр тармоқ вакиллари учрашувчи жой бўлиб, тадбирда маҳаллий, МДҲ ва олис хориждан бўлган соҳа мутахассислари қатнашадилар.

Кўргазмада энг илғор қишлоқ хўжалик техникалари намойиш этилади. Улар орасида ғилдиракли, гусеницали, универсал ва махсус тракторлар, турли экинлар ҳосилини йиғишга мўлжалланган комбайнлар, омоч ва ер юмшатиш воситалари, культиватор, борона ва бошқалар бор.

Бундан ташқари, “Чорвачилик. Паррандачилик. Ветеринария” бўлимида наслли ҳайвонлар, генетик материал савдоси, репродукцион техника, ветеринария препаратлари, зараркунандалардан ҳимояланиш воситалари, емишлар, чоарвачилик иншоотлари учун ускуналар ва бошқалар тақдим этилади.

Шу билан бирга, “Ўсимликшунослик ва Боғдорчилик” бўлимлари ҳам ишлайди. Ушбу бўлимда шу соҳага оид энг сўнгги янгиликлар намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилдаги кўргазмада Ўзбекистон, Германия, Испания, Италия, Нидерландия, Франция, Беларусь, Россия, Украина, Ҳиндистон, Қозоғистон каби мамлакатларнинг компаниялари қашнашган эдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: