Ноябр охирида ўзбек миллий авиаташувчиси А320 самолётининг Full-flight-симуляторини ишга туширади

Дата: 17:58, 21-09-2015.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Ноябр охирида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси А320 самолётининг Full-flight-симуляторини ишга туширади. Ушбу қурилма канаданинг авиация тренажерлари ишлаб чиқарувчи САЕ компаниясидан ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг ёрдамида шахсий таркиб реал шароитларга максимал яқинлаштирилган шароитларда учиш уқувларини мустаҳкамлайди ва алоҳида учиш ҳолатларида ҳаракатларини машқ қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания сайтида маълум қилинишича, тренажер август охирида етказиб берилган. Бугунга қадар уни МАК ўқув-машқ марказида канадалик мутахассислар билан уни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

“Олинган тренажер – САЕ компаниясининг энг янги ишланмаси. У замонавий компьютер таъминоти, ҳаракат вавизуализация тизимлари билан таъминланган. У А320 авиалайнери кабинасининг худди ўзи бўлиб, оғирлиги 10 тонна атрофида”, дейилади хабарда.

Ҳозирда 8 канадалик мутахассислар монтаж билан шуғулланмоқда. 30 сентябрда яна бир мутахассислар гуруҳи созлаш ишларига киришади. Бу ишлар якунланганидан кейин МАК инструкторлари ва САЕ мутахассислари уни текшириб кўриб, қабул қилиб оладилар. Кейин ЎзР Давлат авианазорати янги симуляторни эксплуатация қилишга сертификат беради.

Янги Full-flight-симулятор ноябр охирида фойдаланишга топширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: