Ноябр охиригача Ўзбекистон ва Россия мева-сабзавот маҳсулотлари учун “яшил йўлакча” бўйича хужжатларни имзолайдилар

Дата: 09:16, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Ноябр охиригача Ўзбекистон ва Россия янги ва қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари экспорти учун “яшил йўлакча” бўйича хужжатларни имзолаш ниятидалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро мева-сабзовот ярмаркаси давомида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Розукулов маълум қилди.

“Россия Федерацияси ҳукумати билан ҳамкорликда биз “яшил йўлак” лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Бу тизим Ўзбекистонда етиштирилаётган ҳўл ва қуритилган мева- сабзовот маҳсулотларини РФнинг турли ҳудудларидаги харидорларга еткизиб бериш жараёнини тезлаштиришга ва маҳсулот ҳажмини оширишга имкон беради”, - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларигм кўра, кейинги йилларда Россия Федерацияси ва минтақа қўшни мамлакатларига тўғридан-тўғри еткизиб берилаётган мева-сабзовотлар ҳажми уч бараварга, Жанубий Кореяга 5 бараварга, БААга 1,8 бараварга, Германияга 1,6 бараварга ошди. Йил якуни натижаларига кўра Ўзбекистондан мева-сабзовот экспорти ҳажми 1,4 бараварга ошиши кутилмоқда.

“2016 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон деярли 700 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилди, йил охирига қадар ушбу кўрсаткич 1 миллион тоннага еткизилади”, - деб таъкидлади Розиқулов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: