Ноябр ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга 186 мингдан ортиқ киши келди

Дата: 10:37, 24-12-2019.

Тошкент. 24 декабрь. ЎзТАГ – 2019 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга Қозоғистондан 186,34 минг киши келган, бу 2018 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 4,5% кўп (178,39 минг киши), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, ноябрь ойида республикага 633986 киши (ўтган йилнинг ноябрь ойида 476131) келган, МДҲ давлатларидан 600623 (451508) келган.

Жумладан, Қирғизистондан 154052 (107811), Тожикистондан – 153745 (113736), Туркманистондан – 68640 (19592) ва Россия Федерациясидан – 34354 (28735) киши келган. Бошқа постсовет мамлакатларидан – Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Молдова ва Украинадан – жами 3492 (3244) киши келган.

Узоқ хориждан Ўзбекистонга жами 33363 (24623) киши келди.

Келганларнинг энг кўпи Туркманистон (250,3%) ва Қирғизистон(42,9%)дан бўлиб, Қозоғистон ўсиш суръати бўйича аутсайдер (4,5%) давлатлар қаторига киради.

Сурат манбаи: almaty.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: