Ноябр ойида Ўзбекистонга илк маротаба Романовлар Уйи раҳбари ташриф буюради

Дата: 17:02, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 3-15 ноябр кунлари Россиянинг императорлик уйи раҳбари буюк княгиня Мария Владимировна Романова илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилдишди РИА Новостига Россотрудничествонинг республикадаги ваколатхонасида.

Ташриф давомида меҳмон Ўзбекистоннинг тарихи, миллий маданияти ва замонавий ҳаёти билан яқиндан танишади, деб аниқлаштирди агентлик манбаси.

Ташриф Россотрудничество томонидан Рус православ черкови, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси ҳамда Рус маданият маркази билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Романовлар уйи раҳбари буюк княгиня Мария Владимировна Испанияда яшайди, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: