Ноябрда футзал бўйича Ўзбекистон термаси Япония билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ноябрда футзал бўйича Ўзбекистон термаси Япония билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтидаги маълумотга кўра, “режалаштирилган ўйинлар Японияда 10 ва 11 ноябр кунлари бўлиб ўтади”.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Япония термалари бўлажак Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқдалар. Ушбу биринчилик 2016 йил 9-21 февралда Тошкентда ўтказилади.


