Ноябрда Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Дата: 16:42, 15-10-2015.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Ноябрда Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Dispatch News Desk нашри маълумотларига кўра, бу ҳақида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон сенати Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузхат Садигий билан учрашувда маълум қилган.

“Покистон бош вазирининг Ўзбекистонга ноябрдаги ташрифи икки мамлакат алоқаларининг янги саҳифасини очади. Ушбу ташриф муҳим воқеа ҳисобланади”, - деб иқтибос келтиради элчидан нашр.

Маълумқи Фурқат Содиқов яқинда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланган. 2015 йилнинг 5 сентябрида у Тошкентдан Исломабодга учиб кетган эди. Бундан олдин Ўзбекистоннинг АҚШ элчихонаси котиби бўлиб ишлаган эди.

2012 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўзаро дипломатик муносабатларнинг 20 йиллигини нишонладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: