Ноябрда россиянинг нефтегаз компанияси Ўзбекистонда қазиш ишлари бўйича бошланғич келишувни имзолаши мумкин
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ноябрда “Зарубежнефть” ва “Ўзбекнефтегаз” Ўзбекистондаги конларда қазиш ишлари бўйича бошланғич келишувни имзолашлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТАССга таянган ҳолда.
Қайд этилишича, компаниялар “Андижоннефть” (“Ўзбекнефтегаз”нинг шўъба корхонаси) конларида қазиш ишлари бўйича биргаликда лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқдалар. Ширкатлар ўзаго тушунишга доир меморандумни жорий йил ёзда имзолашган эди.
“Ноябрда биз кейинги босқич – аниқ конлар бўйича режаларга доир келишувга чиқишга умид қилмоқдамиз ва шундан кейин аниқ музокараларни бошлаш ниятамиз. Кейинги йил бошига бориб маълум келишувларга эришамиз”, - деди россия компанияси вакили ТАССга.
У лойиҳага киритиладиган дастлабги сармоялар ва маҳсулот қазиб олиш ҳажмларини баҳолашга ҳали эрталигини қайд этиб ўтди.
Олдин хабар берилгани каби, россия компанияси фарғона ҳудудининг узоқ вақтдан бери ишлаб чиқаришда бўлган конларида нефть қазиб олишни кўпайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин.
Компаниялар қўшма корхона очиш ва хизмат шартномаси асосида ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш кейинги бир неча йил давомида пасайиб бормоқда. ВРнинг статистик ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда кунига 54 минг баррель нефть қазиб олинган, бу эса 2016 йилдагидан 6,1% камдир. 2007 йил билан солиштирганда қазиб олиш ҳажмлари деярли икки баробарга тушиб кетган.
“Зарубежнефть” – диверсификациялашган нефтегазь холдинги бўлиб, унинг ягона акционери Россия Федерациясидир. Ширкат Россияда геологик ўрганиш, қидириш ва углеводородлар қазиб олиш бўйича 13 лицензияга эга. Маҳсулотни бўлишув битимига мувофиқ Харьягин конини ўзлаштиришда иштирок этмоқда. Бундан ташқари, компания Вьетнамда ўзининг асосий қазиб олувчи активи “Вьетсовпетро” ҚК доирасида мустақил қазиш ишларини олиб бормоқда.
Сурат манбаи: из https://www.uzdaily.uz