Ноябрда Тошкентда 1-хонали квартиралар 3% қимматлади

Дата: 11:40, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг ноябрида Тошкентда 1-хонали  квартиралар октябр (785 шартли белги - ш.б.) ойидаги билан солиштирганда 3% қимматлаб, улардаги 1 кв. метрнинг нархи 805 ш.б.ни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Credo Max Estimation баҳолаш ташкилоти мутахассиларининг ҳисоб-китобларига кўра, барча турдаги уйлардаги 1 кв. метрнинг нархи октябр ойига солиштирганда (776 ш.б.) бир оз ўзгариб, 777 ш.б.ни ташкил этди.

Бундан ташқари, ғишт ва панелдан қурилган уйларнинг баҳоси деярли ўзгаргани йўқ ва навбати билан 818 ш.б. (октябрда – 815 ш.б.) ва 745 ш.б.ни (746 ш.б.) ташкил қилди.

1-, 2- ва 4-хонали квартиралар сегментида нархлар навбати билан 3% (805 ш.б.), 1% (780 ш.б.) ва 2% (761 ш.б.) ошди, 3-хонали квартираларники эса 2% (769 ш.б.) пасайди.

$1 = 2405,41 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: