Ноябрда Ўзбекистонда ECTAA Бош ассамблеясининг сессиясини ўтказиш режалаштирилмоқда

Дата: 13:36, 24-01-2019.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ноябрда Ўзбекистонда Европа сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари ассоциацияси (ECTAA) Бош ассамблеясининг сессиясини ўтказиш режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, бу ҳақида Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимовнинг 22 январ куни ECTAA Бош котиби Мишел де Блюст билан бўлиб ўтган музокараларида сўз борди.

Европанинг сайёҳлик соҳасидаги энг нуфузли тузилмаси уюшмаси бош котиби таъкидлаганидек, бугунги кунда уюшма туризм соҳасидаги энг жозибали ҳудудлардан бири бўлган Ўзбекистон билан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ҳукуматининг Европа Иттифоқи фуқаролари учун виза режимини жорий этиш тўғрисидаги яқинда қабул қилинган қарорларини юқори баҳоладилар. М. Блюст ушбу қарорлар тарихий ва маданий объектларнинг мисли кўрилмаган салоҳияти ва табиий ва географик хилма-хиллиги билан биргаликда, ЕИ мамлакатларидан сайёҳлар оқимининг таркибига сезиларли таъсир кўрсатади, деб таъкидлади.

“Ўзбекистон сайёҳлик саноатида амалга оширилаётган туб ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ташкилот раҳбарияти Ассоциация Бош ассамблеясининг сессиясини жорий йил ноябрида Ўзбекистонда ўтказишга тайёр”, - дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Европа томони тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида келгусида келишув лойиҳасини тақдим этиши ҳақида келишувга эришилди.

Ҳужжатда Ўзбекистонда Бош Ассамблея сессиясигача кўриладиган аниқ чоралар акс эттирилади. Хусусан, келишув Ўзбекистон томони учун устувор мамлакатларда махсус реклама кампанияларини ўтказиш, Европа ОАВининг Ўзбекистонга танишув ташрифлари ташкил этилиши кабиларни кўзда тутади.

Сурат манбаи: https://mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: