Ноябрда ЎзРТХБ қиймати 823,8 млрд сўмлик битимлар тузилди

Дата: 18:23, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил ноябрда Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) қиймати 823,8 млрд сўмлик битимлар тузилди ва бу 2014 йил ноябридагидан 4% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржадан хабар беришларича, биржа савдоларининг – “D-xarid” давлат харидлари тизимида ижобий ўсиш қайд этилди. Биржа бозорларида 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 11% кўп, яъни 635,7 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилди (+11%). Бу жараёнда бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, полиэтилен маҳсулотлари сотиш ҳажми 8%дан 14%га ошди. Бунга қарши ўлароқ, суюлтирилган газ ва рангли металлнинг умумий улуши эса 23%дан 16%гача камайди. Энг юқори натижалар қурилиш ва озиқ-овқат маҳсулотларида қайд этилиб, уларнинг умумий савдо ҳажмидаги улуши 23% ва 19% ташкил этди.
Валюта савдо платформасида  $1,8 млнга тенг маҳсулот сотилди. Ярмарка савдоларида 107,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, давлат харидлари бўйича битимлар ҳажми 50,3 млрд сўмга етди (2014 йил ноябрда – 44,4 млрд сўм). Натижада 11,5 млрд сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинди. “Электрон каталог” давлат харидлари тизимида 5,7 млрд сўмлик битимлар тузишга эришилиб, 1,5 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: