НТМК қиймати $182,42 млнлик 20 инвестлойиҳаларни амалга оширмоқда

Дата: 16:45, 13-05-2016.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Навоий тоғ-металлургия комбинатида (НТМК) Ўзбекистон инвестиция дастури доирасида қиймати $182,42 млнлик 20 инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

НТМК хабар қилишларича, булардан янги қурилишга доир 7 янги лойиҳанинг қиймати $70,4 млнга, модернизация ва реконструкция бўйича 13 лойиҳанинг қиймати $112,02 млнга баҳоланган.

Барча лойиҳалар бўйича иш жадваллари тасдиқланган бўлиб, улар комбинатнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Бу маълумотлар НТМК томонидан ўтказилган матбуот анжуманида очиқланди.

Эслатиб ўтамизки, мустақиллик йилларида “Навоий ТМК” ДК қатор салмоқли лойиҳалар амалга оширди. Улар орасида қисқа муддатда икки гидрометаллургия заводлари ( ГМЗ-З ва ГМЗ-4) қуриш, Қизилқум фосфорит комплексини барпо этиш, “Мурунтов” карьерида ноёб қияли конвейер қурилиши, БИОКС номли олтин ажратиб олиш технологиясини ишга тушириш ва бошқалар бор.

НТМК ижтимоий таркиби Навоий, Учкудуқ, Зарафшон, Нуробод, Маржонбулоқ шаҳарлари, Зафаробод, Зармитан поселкаларини ичига олган бўлиб, улар темир ва автомобил йўллари, электр узатиш линиялари билан боғланган. Бу ерда ҳаёти у ёки бу даражада НТМК билан боғлиқ бўлган 350 минг атрофида киши истиқомат қилади. НТМК меҳнат жамоаси эса 60 минг киши атрофидани ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: