НТМК Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумларининг 6,8% таъминлайди
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – 2019 йилда Навоий тоғ-металлургия комбинати (НТМК) Ўзбекистон бюджетига солиқ тушумларининг 6,8% таъминлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
НТМКдан маълум қилишларича, ушбу маълумотлар “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрида мавжуд.
Нашрда давлат бюджети ялпи тушумларининг 37,5% таъминловчи Ўзбекистондаги 20 энг йирик солиқ тўловчиларнинг рўйхати келтирилган. Комбинат 6,8% прогноз билан 2019 йилда мамлакат бюджетига энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатига етакчилик қилмоқда.
“Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри Ўзбекистоннинг 2019 йилги давлат бюджети лоиҳаси бўйича тайёрланган.
Сурат манбаи: http://th.aectourismthai.com