НТВ суратга олиш ишлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Пора в отпуск” кўрсатувини намойиш қилди

Дата: 17:20, 01-12-2017.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Россиянинг НТВ телеканали суратга олиш ишлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Пора в отпуск” кўрсатувини намойиш қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўрсатув Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида сурат олинган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, россиялик оила Бухоро шаҳрида Шарқ бозори билан танишишга, россияликлар орасида жуда машҳур бўлган паловнинг тайёрланиши ва унга танланувчи маҳсулотлар сирини ўрганишга муваффақ бўлишди. Хива шаҳрида эса меҳмонлар миллий рақсларимиздан бири бўлган Хоразм рақсини мароқ билан кузатишди ҳамда Хива хони саройини томоша қилишди.

Кўрсатув қаҳрамонлари туялар ва отларда сайр қилиш, Орол денгизида чўмилиш, қумли тепаликлар бўйлаб махсус автоуловларда саёҳат, ўтовда тунаш каби бир қатор қизиқарли воқеалар иштирокчисига айланишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: