НТВ телеканали Ўзбекистон маданиятини янги жиҳатдан намойиш этади

Дата: 18:10, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – НТВ телеканали (Россия) Бухоро, Хива, Шахрисабз ва Мўйноқ шаҳарларида янги лойиҳани суратга олди. Лойиҳа Ўзбекистоннинг бой маданиятини янги жиҳатдан намойиш этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат туризм қўмитаси маълумотига асосланган ҳолда.

Қўмита хориж ОАВ билан биргаликда мамлакат туристик салоҳиятини хорижда илгари суриш бўйича ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистонда кейинги 2 ойда NHK (Япония), Telenord (Италия), Россия-24, НТВ (РФ), TRT (Туркия) ва бошқа телеканалларнинг суратга олиш гуруҳлари меҳмон бўлди.

18 июлда “Пора в отпуск” дастурининг суратга олиш гуруҳлари Бухоронинг тарихий марказида бўлди. Дастур ижодкорлари маълум бир оила орқали бутун мамлакат ҳаётини кўрсатишни ният қилишган. Бу эса мамлакатга оилавий турларни ривожлантириш жиҳатдан жуда фойдали. Бухорода дастур қахрамонлари шарқ бозорида бўлиб, зарур озиқ-овқат ва зираворларни харид қилишди ва маҳаллий ошпазлар томонидан баҳоланган паловни мустақил равишда тайёрладилар.

Кейинги манзил – Хоразм. Бу ерда оила дорда юриш ва хоразмча рақс бўйича синовдан ўтиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: