Нукус аэропортида терминални реконструкция қилиш лойиҳаси бошланди

Дата: 16:03, 02-05-2017.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Нукус аэропортида терминални реконструкция қилиш бўйича лойиҳани бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 1 май кунидан “Нукус” аэропорти аэровокзаль комплекси таъмирланиши муносабати билан халқаро рейслар учун ёпилди. Шу сабабли Нукус-Домодедово-Нукус йўналишидаги HY 626 рейсини амалга ошириш Урганч аэропортига кўчирилади”, - деб таъкидлашди авиакомпания матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, айни пайтда Тошкент аэропортида халқаро линиялар учун янги

терминал қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа корейс компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилмоқда. Унинг қиймати $300 млндан зиёд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: