Нукус Оммавий диктант – 2020 номидаги пойтахтга даъво қилмоқда
Тошкент. 22 октябрь. ЎзТАГ – Нукус 2020 йилдаги Оммавий диктант пойтахтига даъво қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Акция пойтахти танланадиган овоз бериш лойиҳанинг расмий сайти totaldict.ru да 21 октябрда бошланди ва 11 ноябрга қадар давом этади. Ҳар ким кунига бир мартадан ошмаган тартибда овоз бериши мумкин.
Оммавий диктант - 2020 пойтахти мақоми учун Россиянинг тўққизта шаҳри – Вологда, Екатеринбург, Ижевск, Қозон, Краснодар, Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Тамбов, Челябинск ҳам курашади.
Биринчи босқич якунлари бўйича танловнинг бешта шаҳардан дастлабки рўйхат эълон қилинади. Ғолиб шаҳар номи 2020 йил февраль ойи бошида маълум бўлади, 4 апрелда эса асосий Оммавий диктант бўлади.
Сурат манбаи: karakalpakstan.uz