Нукус шаҳрининг автотранспорт корхоналари автопаркини янгилайди

Дата: 16:10, 09-12-2016.

Нукус. 9 декабр. ЎзТАГ – Нукус шаҳрининг автотранспорт корхоналари автопаркини янги машиналар билан янгилайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати маълумотига асосланган холда.

Хусусан, “Рустем Али транс” МЧЖ томонидан “СамАвто” заводида чиқарилган 2 янги Isuzu NP 26 автобуслари олинди.

Қиймати 100 млн сўм бўлган машиналар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Нукус филиали кредитига харид қилинди. Улар “Нукус-Чимбой” йўналишига хизмат қилади.

Нукусдаги “Shomanay Shabandoz trans” МЧЖ томонидан “Шуманай-Нукус” йўналишида йўловчиларни ташиш мақсадида 9 “Нексия” русумли енгил автомобиллар сотиб олинди.

Автомобиллар “Хамкорбанк” маҳаллий филиалининг 370 млнлик кредити ҳисобига сотиб олинган.

Автокорхона яна 10 “Дамас” автомобилини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: