Нукусда “Ҳаётнинг акси” кўргазмаси очилди

Дата: 15:33, 21-02-2018.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар залида Узакберген Сапаров ижодига бағишланган “Ҳаётнинг акси” шахсий кўргазмаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Узакберген Сапаров учун ижод – унинг фикрлари, атроф оламни ҳис қилиши, ҳаётни тушунишининг ифодасидир. Рассом ўз услуби, ўйлаганини акс эттириш қобилияти, ўз ёндашувига эга.

Характери бўйича ҳар доим ўйчан У.Сапаров ўз расмларида уни қизиқтирган, мафтун қилган, ҳаяжонлантирган барча нарса ҳақида “гапириб” бера олган.

Ушбу кўргазмада рассомнинг Ўзбекистон Бадиий Академияси Қорақалпоғистон бўлими ва шахсий коллекцияларда бўлган 20 дан ортиқ асарлар тақдим этилган бўлиб, улар орасида “Орол денгизининг изтироблари”, “Орол”, “Менинг балиғим”, “Орол қалби”, “Бобомнинг орзуси” номли асарлар бор. Ушбу асарлар Орол муаммосига бағишланган бўлиб, рассом улар орқали “сув” кетган пайтда тирик табиат нимани ҳис қилишини бутун дунёга намоён этишни истаган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Халқ рассоми Узакберген Сапаров 1943 йилда Чимбой шаҳрида туғилган. 1966 йилда у ишлаб чиқариш устахоналарида рассом-безакчи бўлиб ишлаган, сўнгра П. Бенков номидаги Республика Саньат коллежига ўқишга кирган.

У.Сапаров 1971 йилдан буён барча республика кўргазмаларининг иштирокчиси бўлди. Унинг ишлари Доғистон, Бошқирдистон, Татаристон республикаларида ва Олмота, Қизилўрда, Махачқала, Тошкент ва Москва шахарларидаги ўн кунлик кўргазмаларда иштирок этган.

Сурат манбаи: http://art-academy.uz/%D1%84%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B8%D0%B2%D0%B0%D0%BB%D1%8C-%D0%BD%D0%B5%D0%B4%D0%B5%D0%BB%D1%8F-%D0%B8%D0%B7%D0%BE%D0%B1%D1%80%D0%B0%D0%B7%D0%B8%D1%82%D0%B5%D0%BB%D1%8C%D0%BD%D0%BE%D0%B3%D0%BE/

Янгилик билан ўртоқлашиш: