Нукусда барқарор туризмни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

Дата: 16:50, 14-04-2017.

Нукус. 14 апрел. ЎзТАГ – Нукусда “Ўзбекистон Республикасида барқарор туризмни ривожлантириш (Қорақалпоғистон  мисолида)” халқаро конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш қўмитасига кўра, тадбир И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейида бўлиб ўтди.

Тадбир  ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Олий Мажлис Сенати, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Маданият вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси, ЮНВТО, Хоразм Агро- Консультатив маркази, Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Конференция Ўзбекистон Республикасида, жумладан, Қорақалпоғистонда барқарор туризмни ривожлантириш, уни таниқли брендга айлантириш, Қорақалпоғистон маданий ҳаёти турфалиги ҳақида хабардорлик даражасини ошириш кабиларга йўналтирилган. 

Шунингдек, конференцияда Ўзбекистон Республикасида барқарор туризмни ривожлантиришга қаратилган долзарб муаммолар кўриб чиқилиб, тавсиялар ишлаб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: