Нукусда фан олимпиадаси бўлиб ўтди
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Нукусда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида предметлар бўйича олимпиаданинг қорақалпоқ босқичи бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.
Ҳозирги пайтда Қорақалпоғистон Республикасининг 10 академик лицейлари ва 93 касб-ҳунар коллежларида 79,8 минг ўғил-қизлар таҳсил олмоқда.
“Тўрт кун давом этган олимпиадада 600 ўқувчи ўз интеллектуал қобилиятларини намойиш қилди. Айниқса, академик лицейларнинг ўқувчилари яхши натижа кўрсатдилар”, -деб таъкидлади Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус касб-ҳунар бошқармаси бошлиғи Даутбой Изетуллаев.
Турли фанлар бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган элликка яқин ўқувчилар танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.