Нукусда француз сураткашининг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:11, 21-01-2016.

Нукус. 21 январ. ЎзТАГ – Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида француз сураткаши Франсуа Пошнинг Ўзбекистон тарихий ёдгорликларига бағишланган кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазма 21 январда очилиб, 20 апрелгача давом этади. У Дордон департаменти Бош кенгашининг молиявий кўмагида ташкил этилди”, – деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Кўргазма илк марта Францияда, ўтган йил майда эса Шахрисабзда Оқсарой майдонидаги керамик плиткалар реставрацияси бўйича лойиҳанинг якунига бағишланган тадбирда тақдим этилган, бир неча ойдан сўнг Бухородаги Арк қалъасида кўрсатилган эди.

Экспозицияга 27 йирик бичимдаги суратлар кирган бўлиб, улар Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликларига бағишланган.

Эслатиб ўтамизки, Франсуа Пош – таниқли француз суратчиси бўлиб, у тарихий ёдгорликларни суратга олишга ихтисослашган. Кўплаб саёҳатлари доирасида у Квебек, Скандинавия мамлакатлари, Африка ва Европага бағишланган кўргазмалар уюштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: