Нукусда миллий кийимлар конкурси бўлиб ўтди

Дата: 18:45, 25-08-2017.

Нукус. 25 август. ЎзТАГ – 23 августда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар залида “Эркаклар ва аёллар миллий кийимлари” конкурси қатнашчиларининг кўргазмаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бадиий академиясининг маълумотига кўра, кўргазма танловнинг сўнгги босқичи бўлиб, унинг якунлари бўйича ғолиблар аниқланади.

 Конкурсдан кўзланган асосий мақсад – дизайнерларнинг янги ишларин кўрсатиш, кўпмиллатли аҳоли, ёшларни бой меросимизга ҳурмат ва мухаббат руҳида тарбиялашдан иборат.

Конкурс халқ анъаналарини қанчалик чуқур билиш бўйича ўзига хос мусобақа бўлди ва миллий мотивлар қандай қилиб замонавий бичимдаги кийимларнинг безаги бўлишини кўрсатди.

Натижада уч совринли ўринлар дизайнерлар Гулнара Ембергенова, Айзада Нурумбетова ва Дилназ Адилшаеваларга насиб қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: