Нукусда талончи ушланди

Дата: 17:46, 01-07-2016.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Нукусда талончи ушланди, деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига шу шаҳарда яшовчи 62 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс А.Досназаров кўчасида унинг қўлидан “Nokia” русумли қўл телефони тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилди”, - дейилади хабарда.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 21 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: