Нукусда янгиланган вокзал очилди

Дата: 19:47, 10-08-2016.

Нукус. 10 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Мустақиллиги куни олдидан “Нукус” вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширишлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон темир йўллари”га асосланган ҳолда.

Вокзал халқаро стандартларга мувофиқ қурилган бўлиб, ўзида ҳам тарихий, ҳам замонавий тамойилларни жамлаган.

Бу ерда асосий кутиш залидан ташқари VIP заллар, жумладан, расмий делегацияларни кутиш учун заллар, меҳмонлар хоналари, сақлаш хонаси, “Она ва бола” хонаси, тиббий хона ва бошқалар мавжуд.

Янги вокзалнинг сиғими кунига 800 йўловчини ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: