Нукусликнинг ҳаёти қўшнисининг эътибори сабаб қутқариб қолинди

Дата: 18:05, 23-06-2017.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, Нукусда яшовчи кишининг ҳаёти қўшнисининг эътибори сабаб қутқариб қолинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

20 июнда Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ навбатчи қисмига “Рустем” исмли киши қўнғироқ қилиб, унинг Нукус ш., 22 м/р 11 уй, 76 хонадонда яшовчи бемор қўшниси Б.Ситкадиров эшикни очмаётгани ва жавоб бермаётгани, лекин унинг уйига кираётганини кўрганини хабар қилди.

Навбатчи қисми қутқарувчилари кўрсатилган манзилга етиб келдилар ва темир эшикни махсус ускуналар ёрдамида очдилар. Фуқаро Б.Ситкадиров уйда хушсиз топилди. Унга тезкор биринчи ёрдам кўрсатилди, шунингдек, беморни тиббиёт муассасига олиб кетиш учун тез тиббий ёрдам чиқарилди.

Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам натижасида Б.Ситкадировнинг ҳаёт сақланиб қолинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: