Нур-Султонда МОа ва АҚШ ТИВ раҳбарининг C5+1 форматидаги музокаралари бўлиб ўтади

Дата: 10:39, 20-08-2019.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Нур-Султонда (Қозоғистон) Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Ташқи ишлар вазирликлари (ТИВ) раҳбарларининг C5+1 форматидаги музокаралари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"21 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган С5+1 форматидаги юқори даражадаги учрашувда иштирок этади", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Марказий Осиё давлати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари C5 + 1 доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қиладилар.

КазТАГнинг эслатишича, АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Хейл 20-21 августида Нур-Султонга ташриф буюради.

Тадбир давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари, хавфсизлик соҳасидаги янги чақирув ва таҳдидлар муҳокама қилинади.

 

Сурат манбаи: ru.rfi.fr

Янгилик билан ўртоқлашиш: