Нью-Йоркда ИҲТ аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг мувофиқлаштирувчи учрашуви бўлиб ўтди

Дата: 13:28, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – 22 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Мувофиқлаштирувчи учрашувида иштирок этди, деб хабар беради ТИВ матбуот  хизмати.

“Ўзбекистон томони ташқи сиёсат идоралари раҳбарларига 2016-йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида, жумладан, муҳокама қилинадиган масалалар ҳамда бўлажак форумнинг дастури ва бошқа амалий жиҳатлари тўғрисида маълумот берди”, - дейилади хабарда.

Олдин хабар қилингани каби, А.Камилов БМТ Бош ассамблеясининг Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган ишида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

Маълумот ўрнида, БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессияси ўз ишини 13 сентябрда бошлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: