Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида уч яшар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Дата: 10:15, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Нью-Йоркда (АҚШ) йўл транспорти ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида уч яшар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2 май куни мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонасига Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган гўдак Э.Ш. (2015 йил 16 декабр)нинг ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот келиб тушган", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Олинган хабарларга кўра, ҳодиса 2 май куни соат 12.45 да Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида содир бўлган. Э.Ш. грин-картага эга бўлган ота-онаси билан Қўшма Штатларга келган.

"Консуллик ҳуқуқий депарменти ЙТҲда ҳалок бўлган марҳумнинг ота-онасига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: