Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари учрашди

Дата: 17:39, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Нью-Йоркда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушугли билан учрашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ташқисиёсий муассасаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Бўлиб ўтган мулоқот чоғида вазирлар ўзбек-турк муносабатларининг бугунги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, турли даражалардаги иккитомонлама алоқаларга доир бўлажак учрашувлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар”, - дейилади ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, ўзбек томони Туркия номзодни 2015-2016 йиллардаги БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий бўлмаган аъзолигига сайлашда расман қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатга доир баъзи муаммолар ва ўзаро қизиқиш туғдирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамизки, бир оз олдин ЎзТАГ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация БМТ Бош ассамблеяси 69-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка жўнаб кетгани ва бу ерда қатор учрашувлар ўтказиши ҳақида хабар берган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: