“Оҳангаронцемент” 2013 йил январь кўрсатичларини янгилади
Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – “Евроцемент групп” холдинги таркибига кирувчи “Оҳангаронцементнинг” 2014 йил январдаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичлардан ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Корхона 88,9 минг тонна клинкер (цемент ишлаб чиқариш учун яримтайёр маҳсулот) ва 116 минг тонна цемент ишлаб чиқарди, бу навбати билан 2013 йил январидаги кўрсаткичлардан 54% ва 76% кўп демакдир.
Истеъмолчиларга 115,2 минг тонна цемент етказиб берилди, ўсиш 71% ташкил қилди. Айни пайтда маҳсулотнинг 8,4 минг тоннаси қадоқланган цементга тўғри келди.
“Оҳангаронцемент” томонидан ишлаб чиқарилаётган “ППЦ 400” маркали цементга биржа савдоларида талаб катта. Фақат февралнинг охирги кунида биржада ушбу цемент турини етказиб бериш учун 189 шартнома тузилди. Жами январда истеъмолчиларга 56,4 минг тонна ушбу турдаги цемент етказиб берилди.
Бундан ташқари, январда 162 тонна иссиққа чидамли ғишт ҳам ишлаб чиқарилди.