“Оҳангаронцемент” корхонаси “Shavazsoy”дан фойдали қазилмалар қазиб олади
Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – “Оҳангаронцемент” акционерлик жамияти Тошкент вилоятида жойлашган “Shavazsoy” конидан оҳактош ва оҳактош қоришмаларини қазиб олиш учун лицензия олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази маълумотларига кўра ушбу лицензия руда бўлмаган фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳукумат комияссияси томонидан берилган.
Эслатиб ўтамизки, “Shavazsoy” – литий-кўмирли вулканик кондир. Дастлабги маълумотларга кўра, конда цемент бойитиладиган моддалар бўлган 120 минг тоннадан ортиқ литий иккиоксиди, шунингдек, 3,2 минг тонна цезий оксиди ва 8,9 минг тонна рубидий оксиди мавжуд.
“Оҳангаронцемент” очиқ акционерлик жамиятиЎзбекистондаги энг йирик цемент ишлаб чиқурувчилардан ҳисобланади ва мамлакат ички бозорининг учдан бир қисмига эгалик қилади. Завод қуввати йилига 1,986 млн тонна цементга тенг.