Оғир атлетика бўйича аёллар терма жамоаси Ўсмирлар ўртасида Олимпиада ўйинларида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Таиланднинг Бангсаен шаҳрида Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
«Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон, Монголия ва Таиланд жамоалари билан биргаликда Нанкин (Хитой) шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи Олимпиада ўйинларига яна битта йўлланма олди, - деб қайд этишди Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси матбуот хизматида.
Ўзбекистон жамоаси лицензияга спорчи қизлар Мадина Мингбоева (Андижон) ва Камила Абдуллаевалар (Қашқадарё) ушбу ёшдаги аёллар орасидаги энг оғир вазнда (69 кгдан ошиқ) муваффақиятли қатнашгани сабаб сазовор бўлди. Камила Абдуллаева силтаб кўтаришда 69 кг ва даст кўтаришда 85 кг натижа билан олтинчи ўринни эгаллади. Мадина Мингбоева эса еттинчи бўлди.