Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатида 29 медалларни қўлга киритди

Дата: 14:49, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон термаси 2017 йилги Осиё чемпионатида 11 олтин, 6 кумуш ва 12 брона медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси маълумотларига кўра, юниорлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Непал пойтахти Катманду шаҳрида бўлиб ўтди.

6 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза медалларни қўлга киритган ўзбек юниорлари термаси 27 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

Қизларимиз эса 5 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза медалларни олган ҳолда 17 мамлакат термалари ичида умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: