“O'qituvchi” нашриёти ISO 9001 сертификатини олди

Дата: 18:15, 13-02-2015.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – “O'qituvchi” ўзбек нашриёт-матбаа ижодий уйи ISO 9001 халқаро мувофиқлик сертификатини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Нашриётдан хабар қилишларича, сертификат CERT International сертификатлаш ташкилоти томонидан топширилган. Менежмент тизими 2013 ва 2014 йилларда жорий этилди.

Сифатни бошқариш тизимининг жорий этилиши барча зарур техник шартлар ва стандартлар талабларига қатъий риоя этилишини тасдиқлайди, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини оширишга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамизки, 2009 йил июнида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Республика корхоналарида халқаро стандартларга мос келувчи сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарор қабул қилиб, сифат бошқаруви тизимларини жорий қилиш жараёнларини тезлаштирган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: