“O‘qituvchi” нашриёти сайти ўз йўналишида энг кўп ташриф буюрилувчи сайт бўлди

Дата: 11:50, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг сентябри якунлари бўйича “O‘qituvchi” нашриёт-матбаа уйи сайти республика нашриётлари сайтлари орасида энг кўп ташриф буюрилувчи сайт бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ахборот ва матбаа агентлигидан маълум қилишларича, “O‘qituvchi” нашриёти сайтига сентябрда 13482 интернет фойдаланувчиси (олдинги ой –7787) ташриф буюриб, улар томонидан 47384 саҳифа кўрилган (олдинги ой – 27159). Бу нашриёт сайти тарихидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Таҳлил Ўзбекистондаги энг йирик “O‘qituvchi” НМИУ, Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, “O‘zbekiston” НМИУ, Чўлпон номидаги НМИУ, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат фан нашриёти сайтлари орасида ўтказилди. Уларнинг бари ЎзАМА бўйсинади.

Статистика бўйича кўрсаткичлар “Ўзбекистон қидирув тизими” компанияси ва “Hotlog” тизимлари томонидан тақдим этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: