“Оқсарой” қароргоҳида Ислом Каримов музейи 30 январда очилади
Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – “Оқсарой” қароргоҳида Ислом Каримов музейи 30 январда очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Таъкидланишича, очилиш маросими Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов туғилган кун – 30 январда бўлиб ўтади.
Шунингдек, ҳозирда қароргоҳ ҳудудида зарур таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳам айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этган, шу муносабат билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган эди.
2016 йилнинг ноябридаёқ биринчи президентнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримов музейини очиш режаси ҳақида гапирган эди.