Оқтов порти орқали биринчи ўзбек транзит юклари ишга туширилди

Дата: 16:44, 15-05-2019.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ - Оқтов (Қозоғистон) порти орқали биринчи ўзбек транзит юки ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Оқтов портидан "Оқтов-Тошкент" контейнер маршрут поезди томонидан 10 та фитинг платформаси йўлга қўйилди, унда компанияга тегишли 20 футли контейнер жойлаштирилди. Ўзбекистонга юборилган биринчи транзит контейнер юки Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Эрон ва Туркманистон темир йўл маъмуриятларининг Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича юк ташишни янада ривожлантириш масалалари бўйича самарали ҳамкорлигининг мантиқий давоми бўлди", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, контейнерларни юклаш ва тушириш бўйича асосий ишлар Чуқурсой, Сергели, Ховос логистика марказларида амалга оширилмоқда. Шунингдек, Оҳангарон ва Жиззах вилоятларини логистика марказларига айлантириш режалаштирилмоқда. Жойларда банк филиаллари, валюта айирбошлаш шохобчалари, банкоматлар, божхона шохобчалари, йирик юк омборлари, шунингдек, юк автомобилларини сақлаш бўлмалари ташкил этилди.

 

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: