“O'zbekinvest Hayot” мулкчилик шаклини ўзгартириб, суғурта фаолиятига лицензия олди

Дата: 10:31, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – “O'zbekinvest Hayot” мулкчилик шаклини ШХБдан “O'zbekinvest Hayot” МЧЖга ўзгартириб, 22 августда суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензия олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шўъба хўжалик бирлашмасини (ШХБ) масъулияти чекланган жамиятга (МЧЖ) айлантириш ҳақидаги қарор компания таъсисчилари йиғилиши томонидан қабул қилинган.

Янги лицензия “O'zbekinvest Hayot” МЧЖ СК ҳаёт суғуртаси соҳасида I-IV  тоифалари бўйича кўнгилли ва мажбурий суғурта ва ва умумий суғурта тармоғида суғуртани амалга ошириш ҳуқуқини белгилайди.

Бугунда компания кўнгилли шахсий суғурта бўйича 20 ортиқ маҳсулотларини таклиф этмоқда. Шунингдек, “Иш берувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун доирасида ҳам фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: