“O’zbekinvest Hayot”нинг суғурта тўловлари 57% ўсди

Дата: 10:10, 26-02-2015.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда “O’zbekinvest Hayot” суғурта компанияси мижозларга 9,3 млрд сўмдан ошиқ суғурта тўловларини тўлаб берди. Бу 2013 йилдагига қараганда 57% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар қилишларича, “O’zbekinvest Hayot” СК томонидан йил давомида 44 мингдан ошиқ мурожаатлар кўриб чиқилган. Компания томонидан кўнгилли суғурта бўйича амалга оширилган тўловлар улуши 90% ошиқни ташкил этди. Қолган тўловлар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишга тўғри келмоқда.

“O’zbekinvest Hayot” СК “Ўзбекинвест” Миллий экспорт-импорт суғурта компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. У 2003 йил декабрда ташкил этилиб, Ўбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари, хорижлик мижозларга суғурта хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

2015 йилда “О’zbekinvest Hayot” суғурта мукофотлари ҳажмини 40% ошиққа кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: