“O’zbekinvest Hayot”йилнинг ўтган биринчи беш ойида деярли 8 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғди

Дата: 10:38, 06-07-2015.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – “O’zbekinvest Hayot” суғурта компанияси 2015 йилнинг ўтган биринчи беш ойида деярли 8 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғим умумий ҳажмида кўнгилли суғурта турлари чоракдан ошиқни ташкил қилди. Умумий суғурта тармоғи мукофотлари орасида касаллик вазияти суғуртаси 80% билан етакчилик қилмоқда. Ҳудудий филиаллар мукофотларнинг 65% йиғди. Ўтган йилнинг муқобил даврида ушбу кўрсаткич 55% атрофидани ташкил этган эди”, – деб таъкидланади компания хабарида.

Компания жорий йил якунлари бўйича йиғимлар кўрсаткичини 2014 йилга нисбатан 40% кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бунга филиал тармоғини ривожлантириш суратларини сақлаб қолиш ва кўнгилли суғурта тармоғини кўпайтириш ҳисобига эришиш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: